date
views 236

Ўзбекистон Чехиядан янги самолёт сотиб олмоқда

Фото: Uzbekistan Airways

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида LЕТ Aircraft Industries концернининг LЕТ L-410 турбовинтли ҳаво кемаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.

Хабарга кўра, 15 июнь куни Uzbekistan Airways бош офисида кичик гуруҳ йўловчиларини ташиш учун ички йўналишларда рейслар сонини кўпайтириш, шунингдек, республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида Чехиянинг LЕТ Aircraft Industries концернининг LЕТ L-410 турбовинтли ҳаво кемаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу ҳаво кемаларини қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўллаш ва республика ичидаги Зарафшон ва Шаҳрисабз, Андижон шаҳарлари каби йўналишлар тармоғини кенгайтириш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт