08:39 / 11.07.2023
75

Ўз фаолиятини шароити “оғир” туманларда амалга ошираётган тадбиркорлик қўллаб-қувватланади

Ўз фаолиятини шароити “оғир” туманларда амалга ошираётган тадбиркорлик қўллаб-қувватланади

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар “Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига бюджет ташкилотларига ижарага берилган ер участкаларидан солиқ ундириш, ижарага берувчи ёки ижарага олувчи томонидан ер солиғини тўлаш, фойдаланилмаётган бинолар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан тегишли солиқларнинг оширилган ставкаларини қўллаш тартибини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўз фаолиятини шароити “оғир” туманларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари, электротехника тармоғи корхоналарининг ихтисослаштирилган марказлари учун бир қатор солиқлар (масалан, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ) бўйича имтиёзлар берилмоқда.

Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳаси солиқ тизимини такомиллаштиришга, бизнес муҳитини яхшилашга, аҳолини қўшимча равишда ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини эътироф этиб, қонун лойиҳасини маъқуллади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўз фаолиятини шароити “оғир” туманларда амалга ошираётган тадбиркорлик қўллаб-қувватланади