10:33 / 30.07.2023
99

Марказий банк нарх-наво ошишига таъсир қилувчи омилларни очиқлади

Марказий банк нарх-наво ошишига таъсир қилувчи омилларни очиқлади

Келгуси чоракларда бир қатор ички ва ташқи омиллар инфляцияга босим яратиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банкининг “Пул-кредит сиёсати шарҳи”да қайд этилган.

Ички омиллар

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида бюджет харажатларининг кутилганидан юқори бўлгани, 2-ярим йилликда истеъмол талабни қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бўлади.

Иқтисодиётда реал иш хақларнинг барча соҳаларда ортиб бораётгани, таклифнинг талабга мослашуви секинроқ кечиши шароитида инфляцион босимларни вужудга келтириши мумкин.

Чакана кредитлар бозорида, юқори ўсиш тенденциялари сақланиб қолаётгани аҳолининг истеъмол талабини рағбатлантирувчи асосий драйверлардан бўлади. Минтақада сув танқислиги масаласи кузатилаётган шароитда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (хусусан, дон, мева ва сабзавотлар ҳамда чорва маҳсулотлари) етиштириш таннархи ошиб боришига таъсир кўрсатиши мумкин.

Ташқи омиллар

Шарҳда ёзилишича, жаҳон иқтисодиётида юқори инфляцион босим таъсирлари давом этиши кутилмоқда.

“Импорт озиқ-овқат маҳсулотлари (буғдой, шакар, ўсимлик ёғи) таъминоти бирмунча яхшилангани билан бир вақтда ушбу ҳолат давомийлиги бўйича ноаниқликлар юқорилигича сақланиб қолмоқда”, — дея маълум қилинган манбада.

Шунингдек, қора денгиз дон келишуви муддати тугагани ва узайтирилмагани асосий озиқ-овқат товарларининг жаҳон нархларига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Жорий йилда кузатилаётган глобал иқлим иссиши (“Эл-Нино” ҳодисаси) йирик озиқ-овқат экспортер давлатлар жорий ва келгуси ҳосилига таъсир кўрсатиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк нарх-наво ошишига таъсир қилувчи омилларни очиқлади