Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда дастлаб икки томон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди. Ҳозирги кунда ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 118 та озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, текстил ва бошқа йўналишдаги корхоналарнинг 8000 дан ортиқ маҳсулотлари Alibaba.com савдо бозорида сотилмоқда.
Учрашувда мамлакат ялпи ички маҳсулоти йирик қисми қишлоқ хўжалигига тўғри келаётгани ва шу билан бирга, мамлакатда етиштириш ва ишлаб чиқариш тез суръатлар билан ривожланаётгани таъкидланди. Ўтган йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 1,3 миллиард АҚШ доллари бўлгани ва бу кўрсаткич бор имкониятларни ишга солишга етарли эмаслиги, ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплиги қайд этилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, Alibaba.com стратегик ривожланиш савдо платформаси билан амалга оширилиши лозим бўлган ишларга эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ–овқат маҳсулотлари экспортини кескин ошириш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг