13:37 / 20.08.2023
164

Ўзбекистонда бешта янги ГЭС қурилишига хусусий компаниялар жалб этилади

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бешта янги ГЭС қуриш бўйича биринчи тендерни эълон қилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш учун тежамкор ва экологик тоза ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича кенг кўламли стратегияни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти давлат-хусусий шериклик асосида янги ГЭСлар учун биринчи лотни харид қилиш жараёнини йўлга қўймоқда. Биринчи лот хавфсизлик инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда, умумий қуввати тахминан 46,6 МВт бўлган бешта янги ГЭС қуришни ўз ичига олади.

“Қизилдарё”, “Сувлисой”, “Дукентсой”, “Қамчиқ” ва “Қуйи Кўксув” ГЭСларни қуриш қиймати 106,9 миллион долларни ташкил этади. Улар йилига 179 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2021 йил 10 декабрдаги қарори билан электр энергетика соҳасида экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳисобига изчил янги қувватлар ташкил этишни жадаллаштириш ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич модернизация қилиш орқали 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қувватини 3 416 МВт га етказиш белгиланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда бешта янги ГЭС қурилишига хусусий компаниялар жалб этилади
ePN