16:54 / 21.09.2023
171

Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи

Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистонда креветка (майда қисқичбақа) етиштириш йўлга қўйилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Хитойнинг “Shandong Youfa Group” компанияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш масаласига эътибор қаратилди. Хитойлик экспертларга Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.
Музокаралар чоғида Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистонда креветка етиштиришнинг 4 хил усулини қўлламоқчи эканликларини айтиб ўтишди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ушбу 4 хил услубда креветка боқишнинг негизида сувни сунъий тарзда шўрлатиш ётади.
Хитой компанияси директорининг айтишича сунъий тарзда шўрлатилган сувда креветка боқилгандан сўнг артемия балиғини ҳам боқиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, хорижлик экспертлар Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда “Xorrot fish house” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишишди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистонда креветка етиштиришда зарурий технологиялар ҳамда балиқчилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой Ўзбекистонда креветка етиштиришни йўлга қўймоқчи