1 октябрдан Россия табиий газини импорт қилиш учун Ўзбекистонда инфратузилма тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги вакили РИА Новостига маълум қилди.
“Биз 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрмиз. Газ қувурларимиз юқори босимдаги газни қабул қилиш учун мослаштирилган”, - дея маълум қилган Энергетика вазирлиги вакили мамлакатда Россия газини импорт қилиш учун инфратузилма тайёрми деган саволга жавоб бераётиб.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»