23:01 / 03.10.2023
104

Солиқ тизими маҳалла даражасида: 470 нафар тадбиркор фаолияти тикланди, уч мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди

Солиқ тизими маҳалла даражасида: 470 нафар тадбиркор фаолияти тикланди, уч мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди

Президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдида қўйилган аниқ вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент вилоятида ҳам солиқ органларига юклатилган вазифаларни маҳалла даражасида ташкил этиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юзасидан манзилли ишлар ташкил этилмоқда.

Рақамлар билан айтадиган бўлсак, вилоятдаги 1025 та маҳаллага 509 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилди. Эндиликда улар маҳаллаларда солиқ маъмурчилиги борасида жами 14 та йўналишда иш олиб борадилар.

Жараённи кўздан кечириш мақсадида Вазирлар Маҳкакаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари О.Файзибоев Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида бўлиб, маҳаллаларга бириктирилган солиқ хизмати ходимлари билан учрашди.

Ташкил этилган учрашувда йиғилганларга янги тизимнинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтириб берилди.

Хусусан, маҳаллага бириктирилган ходим биринчи галда:
• Ҳудудидаги солиқ солиш объектларини тўлиқ ҳисобга олади;
• Солиқ соҳасида маслаҳатлар бериш, солиқ хизматларини кўрсатиш, жумладан солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини автоматлаштирилган тизим орқали шакллантиришга ёрдам беради;
• Тадбиркорларга фаолиятини қонунийлаштиришда ёрдам беради, шунингдек, улар билан профилактика ишларини олиб боради;
• Қўшимча манбаларни аниқлаш ҳисобига маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш чораларини кўради;
• Норасмий меҳнат фаолиятини юритиш ҳолатларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўради.

Учрашувда таъкидланганидек, маҳаллага бириктирилган ходим тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш чораларини кўриб, паст қувватда ишлаётган корхоналарда мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда товар айланмаларини ошириш ва фаолиятини кенгайтириш ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашади.

Айтиш керакки, ҳозирда  вилоятда 672 нафар янги якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатга олиниб, 470 та фаолиятини тўхтатган тадбиркорлар фаолияти қайта тикланди. 3 232 нафар норасмий ишлаётган фуқаролар легализация қилинди.

Ўз уйида даромад топаётган 13747 нафар фуқаро эса ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, учрашув давомида  иштирокчиларга ҳудудларга бириктирилган ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (КПИ) ва натижасига қараб рағбатлантириш тизими ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ тизими маҳалла даражасида: 470 нафар тадбиркор фаолияти тикланди, уч мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди