22:51 / 10.10.2023
197

Солиқ қарзини 6 ой ичида бўлиб тўлаш белгиланмоқда

Солиқ қарзини 6 ой ичида бўлиб тўлаш белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс, 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

«Солиқ кодексига тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш жараёнида жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач, солиқ қарзларини олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш, қарздор юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисмини даромад сифатида ҳисобга олмасликни назарда тутиш белгиланмоқда», деди қўмита раиси Шарофиддин Назаров.

Шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатлар суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилганлиги муносабати билан «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ҳам қўшимча киритилмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар ва мутахассислар томонидан билдирилган таклифлар атрофлича кўриб чиқилди. Лойиҳага улар асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, бир қатор таҳририй тузатишлар қилинди, — деди маърузачи.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ қарзини 6 ой ичида бўлиб тўлаш белгиланмоқда