Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Жанубий Кореядан 6 та тезюрар электропоезд, Чехиядан 30 та электропоезд харид қилади. Бу бўйича президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан тўғридан тўғри шартнома асосида сотиб олинади. Шартнома 2023 йил октябр ойида тузилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ноябрь ойида бу поездларни сотиб олишни молиялаштириш бўйича Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг (EDCF) 35 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли муддат билан йиллик 0,1 фоиз ставкада белгиланган 185,0 миллион евро миқдоридаги кредитини жалб қилиш назарда тутилмоқда.

2023 йил ноябрь ойида Чехиянинг Skoda Transportation компанияси билан 30 та замонавий электропоезд харид қилиш бўйича тўғридан тўғри шартнома тузиш вазифа қилиб қўйилди. Бу харидни молиялаштириш учун 2023 йил декабрда Чехия банкларидан 350 миллион евро кредитни 15 фоиз ставкада, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан йиллик 5,5 фоиз ставкада жалб қилиш кўзда тутилган.