16:39 / 20.11.2023
87

Тошкент вилоятида 369 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилган

Тошкент вилоятида 369 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилган

Тошкент вилояти бўйичи жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи тўловчилари 555,9 минг нафарни, мол-мулк солиғи тўловчилари сони  эса 638,9 минг нафарни ташкил этади.

Жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммаси 454,1 миллиард сўм бўлиб, 2023-йилнинг 17-ноябр ҳолатига 369,1 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилган.

Ҳудудлар бўйича, ҳисобланган солиқларнинг ундирувчаклик кўрсаткичи Бекобод шаҳрида 8,5 миллиард сўмдан 8,0 миллиард сўм (94,5 фоиз), Олмалиқ шаҳарда 15,8 миллиард сўмдан 14,7 миллиард сўм (93,5 фоиз), Оҳангарон шаҳарда 5,5 миллиард сўмдан 5,0 миллиард сўм (91,2 фоиз), Бўстонлиқ туманида 33,6 миллиард сўмдан 30,4 миллиард сўм (90,5 фоиз), Зангиота туманида 41,3 миллиард сўмдан 37,1 миллиард сўм (89,7 фоиз) ундиришга эришилган.

Афсуски, вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидаги мол-мулк ва ер солиғи тўловларини тўлаш мажбуриятига эга солиқ тўловчиларда ана шундай фаоллик сезилмаяпти.

Таҳлиларга кўра, вилоят бўйича бугунги кунда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича 197,4 миллиард сўм тўланмай қолган солиқ қарздорликлари мавжуд.

Хусусан,туман ва шаҳарлар кесимида, Янгийўл туманида 17,2 миллиард сўм, Тошкент туманида 13,4 миллиард сўм, Қибрай туманида 13,5 миллиард сўм, Оҳангарон туманида 13,2 миллиард сўм, Бекобод туманида 12,6 миллиард сўм, Бўка туманида 12,2 миллиард сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, 59,9 миллиард сўм солиқ қарздорлиги мавжуд жисмоний шахсларнинг 76,3 минг нафари корхона ва ташкилотларда ишловчилар ҳисобланиб, шундан бюджет ташкилотларида 27,6 нафар жисмоний шахсларнинг 16,1 миллиард сўм қаздорликлар мавжуд.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Унутманг! Сиз ва биз тўлаётган солиқлар маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уй-жой коммунал хўжалик обйектларини таъмирлаш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкент вилоятида 369 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилган