09:52 / 23.12.2023
104

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 12,2 млрд доллар.

Кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 8,8 млрд ҳамда 4 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:

Туркия – 2,8 млрд;
Корея – 2,1 млрд;
Туркманистон – 970 млн;
Германия – 962 млн;
Қирғизистон – 878 млн;
Франция – 832 млн;
Афғонистон – 784 млн доллар.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди