23:30 / 28.12.2023
158

“Газпром” Ўзбекистон билан 15 йиллик шартномалар тузади

“Газпром” Ўзбекистон билан 15 йиллик шартномалар тузади

Фото: “РБК”

“Газпром” Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан 2024 йилда ўрта муддатли 15 йиллик шартномалар тузади. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Миллерга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Миллернинг сўзларига кўра, “Марказий Осиё—Марказ” коридорида газ ташиш қувватини оширишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш жуда қисқа вақт ичида бошланган.

Вазифа яна ўта қисқа муддатга қўйилди — 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар биз анча катта ҳажмларда етказиб беришни бошлашимиз керак. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан келишиб олган ўрта муддатли ўн беш йиллик шартномалар келаси йилнинг ўрталарида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тузилади”, — деди Миллер компаниянинг якуний йиғилишида.

Шунингдек, у “Газпром” декабрь ойида Ўзбекистонга газни “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари орқали технологик жиҳатдан максимал даражада етказиб бераётганини эслатди. МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитидан сўнг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари 26 декабрь куни кечқурун Санкт-Петербургда газ соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида муҳокама қилди.

  • 27 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ва “Газпром” раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
  • 1 ноябрь куни халқаро газ форумида Қозоғистон ҳукумати ва “Газпром” ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли, 15 йилгача мўлжалланган режаларни амалга ошириш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
  • 7 октябрь куни Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Ўзбекистонга транзит қилишни бошлади. Россия гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит йўл билан киради, ёқилғининг бир қисми Қозоғистонда қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “Газпром” Ўзбекистон билан 15 йиллик шартномалар тузади