Президент Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ Энергетика вазирлиги хабар берганди.
Вазирлик Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини, ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этаётганини билдирганди.
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ Энергетика вазирлиги хабар берганди.
Вазирлик Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини, ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этаётганини билдирганди.
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг


























Изоҳлар 0
…