Фото: Google Images
Ўзбекистонда 2023 йилда крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга ошириш учун 9 та лицензия, шу жумладан, битта крипто-биржа, иккита крипто-депозитарийлар ва олтита крипто-дўконларга лицензия берилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили крипто-активлар айланмаси соҳасида провайдерлик фаолиятини амалга оширувчилар томонидан 36,2 миллиард сўм миқдорида давлат божи ва йиғимлари келиб тушган.
Капитал бозори соҳасида 2023 йилнинг охирги 3 ойида агентлик томонидан 7 триллион 905 миллиард сўмга тенг миқдорда акциялар ва 65 миллиард сўмга тенг миқдорда облигациялар чиқарилиши ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Хусусан,
- “Ўзбектелеком” АЖ устав капитали 6,4 миллиард сўмга оширилиб, акциялар 6 минг сўмдан 10 минг сўмга қадар оралиғида сотувга қўйилди, натижада 33 миллиард сўм миқдорида инвестициялар жалб этилган;
- “Ўзбекинвест” АЖ устав капитали 14 миллиард сўмга оширилди;
- оммавий IPO ўтказилиши мақсадида “Ўзбектелеком” АЖ ҳамда “Ўзбекинвест” АЖ акциялари чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда маҳаллий фонд бозорида жойлаштирилган.
Миноритар акционерлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида фақатгина 2023 йил 4-чорагида уларга 1,2 миллиард сўмлик дивидендлар тўланиши таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
“Барселона”да янги можаро бошланди