10:35 / 08.02.2024
91

Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Форумда икки давлатнинг 300 дан ортиқ вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг минтақавий вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорликка чақишган.

Шунингдек, ҳукуматлар қўшма ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари таъкидланган.

Савдо уйи ташкил этиш, ёғоч ва озиқ-овқат маҳсулотларини имтиёзли харид қилиш ва тизимли етказиб бериш механизмини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат муносабатларининг истиқболли йўналишларидан эканлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.

Тадбир якунлари бўйича икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро ташрифлари жадвали, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама шартномалар, шунингдек, сармоявий битимлар ва савдо шартномалари тўплами қабул қилинди.

Беларуснинг БЕЛТА нашри ёзишича, форумда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форумида қандай ҳужжатлар имзоланди?