Фото: AP
Жаҳон молия бозори кўплаб ҳодисаларга бой бўлган навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. АҚШ инфляция маълумотлари ҳафтанинг муҳим хабарлар кетма-кетлигини бошлаб берди. Қайд этилишича, январ ойидаги инфляция декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 3,9 фоизни ташкил этган. Бунинг оқибатида АҚШ фонд бозори индексларини ўша куни ўртача 2 фоиздан кўпроқ коррекция қилди ва ҳафта мобайнида йўқотилган позицияларни тиклаш билан овора бўлди.
Дунёнинг бошқа минтақаларида, яъни Буюк Британия ва Японияда ҳам муҳим макроиқтисодий маълумотлар (Ялпи ички маҳсулот) эълон қилинди. Бунга кўра, иккала мамлакатда IV чоракда ЯИМ салбий кўрсаткични қайд этди ва Буюк Британия иқтисодиёти 0,3 фоиз, Япония иқтисодиёти эса 0,4 фоизга қисқарди. Бу мамлакатларнинг иқтисодиёти III чоракда ҳам қисқаргани туфайли расмий равишда техник рецессияга қадам қўйишди.
Jahon Insights канали экспертлари 12 февралдан 16 февралгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: -0,42 фоиз (йил бошидан +4,94 фоиз);
- NASDAQ: -1,54 фоиз (йил бошидан +5,11 фоиз);
- DJI: -0,11 фоиз (йил бошидан +2,49 фоиз).
АҚШ фонд индексларининг бир неча ҳафталик кетма-кет ўсиш динамикаси тўхтади. Ҳафта давомида Dow Jones, NASDAQ ва S&P500 индекслари мос равишда 44, 277 ва 21 пунктга пастлади.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: -0,55 фоиз (йил бошидан -2,41 фоиз);
- Кумуш: +3,53 фоиз (йил бошидан -1,42 фоиз);
- Алюминий: -0,02 фоиз (йил бошидан -7,24 фоиз);
- Мис: +3,51 фоиз (йил бошидан -1,64 фоиз).
Қимматбаҳо металлар эса якунланган ҳафтада турли кўрсаткичларни қайд этишди. Олтин ва алюминий мос равишда 11,1 ва 0,5 долларга пасайган бўлса, кумуш ва мис 0,8 ва 0,13 долларга ўз қийматини оширди.
Нефт:
- WTI: +2,12 фоиз (йил бошидан +9,63 фоиз);
- BRENT: +1,6 фоиз (йил бошидан +8,02 фоиз).
Яқин Шарқда кескинлик фонида нефт нархи ошди. Хусусан, маҳсулотнинг WTI маркаси 1,62 долларга, BRENT эса 1,31 долларга қимматлашди.
Валюталар:
- USD/EUR: -0,08 фоиз (йил бошидан -2,38 фоиз);
- CNY/USD: 0,00 фоиз (йил бошидан +1,34 фоиз);
- TRY/USD: +0,46 фоиз (йил бошидан +4,34 фоиз);
- UZS/USD: +0,28 фоиз (йил бошидан +1,50 фоиз);
- RUB/USD: +1,10 фоиз (йил бошидан +2,96 фоиз).
Кўплаб таҳлилчилар прогноз қилганидек АҚШ валютаси сўнгги ҳафта ўсиш тенденциясини давом эттирди ва рақиб валюталарига кучли босим ўтказди. Бунинг оқибатида евро тебранишлар орқали 0,08 фоизга, рубль эса 1,10 фоизга пасайди, лира ва сўм эса мос равишда 0,46% ва 0,28 фоизга ўз қадрини йўқотди. Хитой юани умуман ўзгармади.
Криптовалюта:
- Bitcoin: +8,31 фоиз (йил бошидан +22,5 фоиз);
- Ethereum: +12,65 фоиз (йил бошидан +22,05 фоиз).
Bitcoin ва Ethereum криптоларида ўсиш тенденцияси қайта фаоллашди ва 5 кунлик савдоларда мос равишда 8,31 фоиз ва 12,65 фоизга ўсди. Ҳозирда Bitcoin билан 48 000-53 000 доллар, Ethereum билан эса 2500-2850 доллар доирасида савдо қилинмоқда.
Бозорлар ҳақида қисқача
Декабр ойида сезиларли даражада ўсган инфляция кўрсаткичи январь ойида ўзгаришсиз қолди ва бу бозор оптимизмига сезиларли таъсир этди. Чунки бозор иштирокчилари сешанба куни йиллик инфляцияни 3,9 фоизда қабул қилганидан сўнг олдинги оптимистик кўрсатмаларини коррекция қилишга ўтишди ва фонд индекслари шу заҳоти қулади. Гарчи янгиликлардан сўнг ҳафта мобайнида бозор тикланишга уринган бўлсада, душанба кунидаги чўққисини янгилолмади. Бундан ташқари, Федерал захира тизимининг яқин вақт оралиғида фоиз ставкасини пасайтирмаслиги ва аскинча, инфляция ўсиш тенденциясини тикласа, ставкани қайта кўтариши бўйича ваъдалари сўнгги ҳодисаларда ўз ўрнига эга бўлиши мумкин. Чунки техник жиҳатдан олиб қарасак S&P500 индекси тарихий ва психологик даража 5000 ни енгиб ўтган бўлсада, ҳали у ерда мустаҳкам ўрнашгани йўқ ва фундаментал маълумотлар танқислиги фонд бозорини қайта пастга тушириб юбориш эҳтимоли бор.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 12 февралдан 16 февралгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”