Солиқ қўмитаси хабарига кўра, кўчмас мулк ижарасини қонуний рўйхатдан ўтказиш — томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кафолати. Солиқ органларида рўйхатга олинган мол-мулк ижара шартномалари ва улар бўйича солиқларни тўлаш мулкдорга уй-жойни расман ижарага бериш ва даромад олиш, ижарага олувчига эса ундан қонуний фойдаланиш имконини беради.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш “E-ижара” хизмати орқали амалга оширилади. Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидан олинган ахборотларга кўра, 2023 йилда:
- юридик шахслар ўртасида 145 мингга яқин ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 5,3 триллион сўмни ташкил этган. Ҳисобланган солиқлар эса 561,6 миллиард сўм;
- жисмоний шахслар ўртасида 386,8 мингта ижара шартномаси тузилган. Ижара тўловларининг умумий миқдори 3,3 триллион сўмни ташкил этди. Ҳисобланган солиқлар 194,8 миллиард сўм.
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 44,4 миллиард сўм имтиёз қўлланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”