Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағларни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади. Масалан, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган
Ушбу туманларда ипакчилик ва гиламчилик кооперациялари ташкил қилиниб, камида 10 мингта оила ўқитилади. Уларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бу тармоққа вилоят бўйича жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади.
Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади.
Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.
Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”