Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия чорвадорлари уюшмаси (AIA) бош директори Мауро Донда ва Италия миллий қуёнчилик уюшмаси (ANCI) президенти Сержо Помпа билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида ушбу уюшмалар мамлакат идоралари ва тадбиркорлари билан бир неча йилдан бери олиб бораётган ҳамкорлиги натижасида эришилган катта ютуқ – Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида барпо этилган қуёнчилик мажмуаси фаолияти муҳокама қилинди.
Италия технологиялари асосида барпо этилган қуёнчилик мажмуаси йилига 2 миллион қуён етиштириш, 2 минг тонна қуён гўшти, қуёнлар учун 80 минг тонна тўлиқ рационли омухта ем ишлаб чиқариш қувватига эга. Жараёнлар чиқиндисиз услубда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 36 минг тонна табиий ўғит ҳам ишлаб чиқарилади, қуён терилари эса қайта ишлашга йўналтирилади.
Мамлакатда яратилган корхонанинг асосий афзаллиги – бу ерга Италия томонидан энг юқори сифатли генетик материал ва наслли қуён урғочилари етказиб берилган. Натижада корхона наслли қуёнлар авлодини кўпайтириш имкониятига эга бўлган.
Италия миллий қуёнчилик уюшмаси мутахассислари корхона билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, барча жараёнларни онлайн тарзда кузатиб боради. Бунинг натижасида ҳайвонлар соғлиги, берилаётган ем таркиби, қўлланиши лозим бўлган дориворлар бўйича тавсиялар берилади.
Ҳозирда корхона қуён гўштини қўшни бозорларга муваффақиятли экспорт қилмоқда ва янги салоҳиятли импортчи мамлакатлар билан музокара олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди