20:20 / 18.03.2024
108

Қишлоқ хўжалиги экспортининг асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилади

Қишлоқ хўжалиги экспортининг асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилади
Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилишида соҳадаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, ўтган бир йилда Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Колумбия, Индонезия каби 10 дан ортиқ янги бозорларга чиқилди, маҳсулотлар экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди. Лекин, экспортнинг 80 фоизи 5 та давлат бозорига тўғри келяпти. Яъни қишлоқ хўжалиги экспортининг асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилмоқда.

2023 йили 52 та мамлакатга 126 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, шундан 98 минг тоннаси 12 та давлатга килограмми 1 доллардан кам нархда сотилган. Энг харидоргир маҳсулотлар бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортида ҳам шу аҳвол.

Энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотнинг улуши жами мева-сабзавот экспортида 60 фоизни ташкил қилади. Ўрганишлар давомида тадбиркорлар қайд этганидек, таннарх баландлиги, айрим “уддабуронлар” даромад ортидан қувиб, қадоқлашда сифатсиз маҳсулот қўшиб юбораётгани оқибатида ташқи бозорда Ўзбекистон маҳсулоти нуфузига путур етмоқда.

Ёки 1 мингта экспортчи корхонанинг кўп миллион долларлик муддати ўтган дебитор қарздорлиги бор. Жумладан, 33 та туманда экспортдан дебитор қарздорлик қолган ҳудудлардан анча юқори.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қишлоқ хўжалиги экспортининг асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилади