21:29 / 24.03.2024
86

Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар

Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар
Фото: Chris Ratcliffe/Bloomberg
Тугаётган ҳафта муҳим сиёсий воқеаларга бой бўлди. Федерал захира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкасига доир қарори ва келгуси ойлардаги прогнозлари эълон қилинди. Бунга кўра, ФЗТ навбатдаги йиғилишида фоиз ставкасини ўзгаришсиз, 5,5 фоизда сақлаб қолди. Бунга сабаб сифатида нарх босимининг ҳали ҳам мавжудлиги ва иқтисодиётнинг «юмшоқ қўниш» сценарийсини амалга ошириш, яъни инфляцияни 2 фоиз кўрсаткичга олиб келишга ҳали ҳам узоқ йўл борлиги айтиб ўтилди. Япония Марказий банки эса ўзининг «тажовузкор» монетар сиёсати, яъни 2016 йилда бошланган салбий фоиз ставкалари даври муваффақиятли якунланганини эълон қилди ва ставка -0,1 фоиздан 0-0,1 фоизгача кўтарилди.

Jahon Insights канали экспертлари 18 мартдан 22 мартгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
  • S&P500 – 5234 (ҳафта бошидан +2,29 фоиз, йил бошидан +9,74 фоиз);
  • NASDAQ – 18339 (ҳафта бошидан +2,98 фоиз, йил бошидан 9 фоиз);
  • DJI – 39475 (ҳафта бошидан +1,97 фоиз, йил бошидан +4,74 фоиз).

АҚШ фонд индекслари ФЗТ раиси Жером Повел чиқишидан сўнг ўсишни давом эттирди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 177 пунктга, NASDAQ индекси 531 пунктга, Dow Jones индекси эса 761 пунктга ошди.

Асосий қимматбаҳо металлар:
  • Олтин – 2164 доллар (ҳафта бошидан +0,42 фоиз, йил бошидан +4,95 фоиз);
  • Кумуш – 24,6 доллар (ҳафта бошидан -2,05 фоиз, йил бошидан +3,9 фоиз);
  • Алюминий – 2300,8 доллар (ҳафта бошидан +1,33 фоиз, йил бошидан -3,38 фоиз);
  • Мис – 4 доллар (ҳафта бошидан -2,88 фоиз, йил бошидан +2,84 фоиз).

P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.

Қимматбаҳо металлар турли йўналишда ҳаракатланишди. Масалан, алюминий ва олтин мос равишда 30 доллар ва 9 долларга ўсган бўлса, кумуш ва мис 52 сент ва 12 сентга арзонлашди.

Нефт:
  • WTI – 80,74 доллар (ҳафта бошидан -0,28 фоиз, йил бошидан +13,26 фоиз);
  • BRENT – 85,52 доллар (ҳафта бошидан +0,3 фоиз, йил бошидан +11,01 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 23 сентга арзонлашди, BRENT эса 26 сентга қимматлашди.

Валюталар:
  • USD/EUR: -0,74 фоиз (йил бошидан -2,09 фоиз);
  • CNY/USD: +0,47 фоиз (йил бошидан +1,85 фоиз);
  • TRY/USD: -0,62 фоиз (йил бошидан +8,29 фоиз);
  • UZS/USD: +0,2 фоиз (йил бошидан +2,24 фоиз);
  • RUB/USD: -0,37 фоиз (йил бошидан +3,11 фоиз).

АҚШ валютаси макроиқтисодий маълумотлар таъсирида бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланди. Евро 0,74 фоиз, Осиё мамлакатларининг валюталари юан ва сўм мос равишда 0,47 фоиз ва 0,2 фоизга заифлашди. Ўз навбатида, рубл 0,37 фоизга лира эса 0,62 фоизга кўтарилди.

Криптовалюта:
  • Bitcoin – 63 865 доллар (ҳафта бошидан -6,76 фоиз, йил бошидан +50,87 фоиз);
  • Ethereum – 3336 доллар (ҳафта бошидан -3,55 фоиз, йил бошидан +63,93 фоиз).

Асосий криптолар кучли ва кескин ўсишни амалга оширганидан сўнг коррекцияга учради. Bitcoin 6,76 фоизга, Ethereum 8,42 фоизга арзонлашди.

Бозорлар ҳақида қисқача
ФЗТ раиси Жером Повел ставка ҳақидаги қарорини эълон қилганидан сўнг ўз нутқида келгуси муҳим маълумотларни бериб ўтди. Биринчи ўринда, АҚШда иқтисодий муҳит яхшиланишини ва мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) келгуси ойларда ўсиш тенденциясига эгалигини прогноз қилди. Аммо меҳнат бозорининг бироз заифлашиш аломатларини ҳам айтиб, 2024 йилда ишсизлик даражаси прогнозини аввалги 4 фоиздан 4,1 фоизгача кўтарди (жорий кўрсаткич 3,9 фоизни ташкил этмоқда). Повелл бунга ҳозирги сиёсатнинг рисклари мувозанатлашмоқда дея изоҳ бериб, меҳнат бозорида талаб ҳали ҳам таклифдан анча ортиқ ва ойлик маош ўсишда давом этаётганини таъкидлади.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 18 мартдан 22 мартгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар