21:47 / 11.04.2024
111

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат суверенитети ва ўрмончилик вазирининг дипломатик маслаҳатчиси Чезаре Морбелли билан учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида ўтган йили июн ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон президентнинг Италияга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида имзоланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумининг ижроси ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ушбу ҳужжат икки мамлакат аграр ва озиқ-овқат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим асос бўлишини таъкидлади.

Италия томони ўтган йили сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида бошчилигидаги Италия делегациянинг самарали иштирокини хотирлади ва мазкур тадбир Ўзбекистон томонидан юқори даражада ташкил этилганини қайд этди.

Сўнгги йилларда Италия қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлил кенгаши (CREA), Чорвачилик уюшмаси (AIA), Тушиа университети ва бошқа агробизнес компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожланаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Вазирлик вакили маҳаллий тадбиркорларнинг ҳар йили Италияда ўтказиладиган тадбирлар, шу жумладан, Tuttofood, McFruit, Cremona каби халқаро аграр ва озиқ-овқат кўргазмаларида ўз маҳсулотлари билан иштирокини олқишлади.

Италия томони, шунингдек, аграр соҳада технологик ҳамкорлик, инвестиция ва савдо масалаларида алоқаларни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради