Дунёдаги энг йирик стартап ҳисобланадиган, смартфон ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси 100 та ривожланаётган янги компанияларга сармоя киритиш ниятидалигини маълум қилди. Шу тариқа, Xiaomi ўзининг маҳсулотлар қаторини кенгайтирмоқчи, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.
Xiaomi 27 та стратапга сармоя киритган ва уларнинг миқдорини қарийб 4 баравар кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб маълум қилди компания раҳбари Лэй Цзюнь. Стартаплар билан ҳамкорлик қилиб, Xiaomi “ақлли уйлар” учун мўлжалланган қурилмалар бозорига чиқишни режалаштиряпти, деб қўшимча қилди Цзюнь.
“Биз бошқаларнинг инновацияларини ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз”, деб айтди Цзюнь.
Маълумот учун, Xiaomi компанияси 2010 йилда ташкил топганидан бери Хитойда мобиль қурилмалар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бирига айланди. Бугунги кунда компания 45 млрд долларга баҳоланмоқда. 2014 йилда Xiaomi Хитойда смартфон сотиш ҳажми бўйича Samsung’ни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. 2015 йилда компания Россия ва Бразилия бозорларига чиқишни режалаштирмоқда.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди