Жорий йил майида Ўзбекистондаги ойлик инфляция 2,8 фоиз даражасида шаклланди. Мамлакатда товар ва хизматлар нархининг бундай юқори ўсиши сўнги марта 2017 йилда кузатилганди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2024 йилнинг майида республикадаги ойлик инфляция даражаси 2,8 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматлар нархларининг бу қадар юқори суръатда ўсиши охирги марта 2017 йил декабрда кузатилган.
“Нархлар ўсиш суръатларининг тезлашиши аҳоли учун электр энергияси ва газ тарифларининг ошиши фонида содир бўлди”, — дейилади агентлик ахборотида.
Май ойида республикада инфляциянинг йиллик кўрсаткичи 10,6 фоиз даражасида қайд этилди. Таққослаш учун, 2023 йил июнь ойидан жорий йил майгача йиллик инфляция кўрсаткичи 10 фоиздан паст даражада шаклланиб келаётганди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 2 фоиз арзонлашган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,3 фоиз, хизматлар 15,2 фоиз қимматлашган. Йиллик нисбатда эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида 4,2 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотларида 7,5 фоиз, хизматлар нархида 27 фоизлик ўсиш кузатилган.
Май ойида муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан картошка апрелдаги қийматидан 2 фоиз, сабзи 2,6 фоиз, кунгабоқар ёғи 0,8 фоиз, гуруч 0,8 фоиз, мол гўшти 0,7 фоиз, қўй гўшти 0,8 фоиз ҳамда шакар 1,1 фоиз қимматлашди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Баҳорнинг сўнги ойида электр энергияси учун тўлов нархи энг юқори даражада ўсди — 67 фоиз. Шу билан бирга, газ учун тўлов 29 фоиз, сиқилган газ нархи 42,9 фоиз кўтарилди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ўтган ойда иссиқ сув таъминоти учун тўлов нархи апрелдагига нисбатан 1,1 фоиз, дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари 1,3 фоиз ошди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди