Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи арафасида 5 июнь куни Анқарада икки мамлакатнинг 500 дан ортиқ ишбилармон доира вакилларо иштирокида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров, Туркия Республикаси вице-президенти Ж.Йилмаз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи (ТОББ) раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғли иштирок этишди.
Тадбир дастуридан Туркия компанияларининг раҳбарлари билан давлат-хусусий шериклик, хусусийлаштириш, тоғ-кон саноати ва геология, икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик ҳамда саноат соҳаларидаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган музокаралар ва тақдимотлар ўрин олди.
Форум доирасида икки мамлакат иқтисодиёт ва бизнес доиралари ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор муҳим келишувларга эришилди.
Жумладан:
➖ саноат кластерларини ташкил этиш;
➖ энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш;
➖ электростанциялар барпо этиш;
➖ текстиль ва чарм пойабзал ишлаб чиқариш;
➖ давлат-хусусий шериклик асосида автомобиль йўллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш юзасидан бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон миллий банки ва Истанбул заргарлар палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Маълумот учун, 2017-2023 йиллар давомида Туркия билан савдо қилаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар сони 2 бараварга кўпайиб, 5200 нафарга етди. Мазкур компаниялар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, туризм, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда фаолият олиб бормоқда.
2023 йилда Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисида битим имзоланди. Битим доирасида белгиланган 12 та товар бўйича ўзаро савдо ҳажми ўтган йил якунида 30 фоизга ошган бўлса, жорий йилнинг январь-апрель ойларида ушбу товарлар савдоси ҳажми яна 12 фоизга ўсди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди