Фото: “Всегда-помним.cоm”
АҚШнинг уран импортида 2023 йилда Ўзбекистон улуши 10 фоизга етган. Бу ҳақда World Nuclear News манбаси АҚШ энергетика ахбороти маъмурияти тарқатган ҳисоботга асосланиб, маълумот берди.
Манбада айтилишича, АҚШ коммунал хизматлари 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 27 фоизга кўпроқ уран сотиб олган. Ураннинг аксарияти хорижий етказиб берувчилардан келган. Маҳаллий хом ашё эса атиги 5 фоизни ташкил этган.
АҚШнинг фуқаролик атом энергетикаси реакторлари эгалари ва операторлари 2023 йилда 51,6 миллион фунт эквивалентидаги уран сотиб олган. Бир фунт уран учун ўртача 43,80 доллар тўланган. Бу қиймат 2022 йилдагидан кўра 12 фоизга юқори экани айтилган. 2015 йил билан солиштирганда эса сўнгги 9 йилдаги энг юқори харид нархи кузатилган.
АҚШга етказиб берилган ураннинг 27 фоизи Канада ҳиссасига, 22 фоизи эса Австралия ва Қозоғистон улушига тўғри келиши маълум қилинган. Шунингдек, Россия талаб қилинган ураннинг 12 фоизини, Ўзбекистон эса 10 фоизи етказган. Қолган кам улуш эса Хитойдан ва Африкадаги ҳамкорлар ҳисобига қопланган.
Зарурий ураннинг 15 фоизи қисқа муддатли шартномалар доирасида етказиб берилиб, 51,64 доллардан нарх белгиланган. Ички истеъмолнинг 85 фоизини қоплаб берувчи узоқ муддатли шартномаларда эса уран фунти 42,42 доллардан сотиб олиниши белгилаб қўйилган.
Йил давомида АҚШ атом электр станцияларининг эгалари ва операторлари бойитиш корхоналарига 34 миллион фунт UZО8 табиий уран озуқасини етказиб беришган. Бунинг 39 фоизи маҳаллий етказиб берувчиларига, қолгани эса хорижий етказиб берувчиларга тўғри келади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон дунёда уран қазиб олиш бўйича 5-ўринда, унинг захиралари бўйича эса 10-ўринда туради.
Мамлакат 2023 йилда 3300 тоннадан ортиқ уран қазиб олган.
Ўзбекистоннинг уран захираси 131 минг тоннадан кўпроқ бўлиб, бу бутун жаҳон уран резервларининг 2 фоизини ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»