Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмаслиги қайд этилди.
Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди.
Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади.
Бу янги тизимни жорий қилиш учун Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади. Умуман, жорий йилда 92 триллион сўмлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”