Фото: Getty Images
16 июл куни олтин нархи рекорд даражага кўтарилди, чунки сентябр ойида фоиз ставкаларининг пасайиши кутилмалари ёмбиларига талабни оширди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Олтин фючерслари сессия давомида 2474,5 долларлик янги кунлик рекордни қайд этди, шундан сўнг, савдолар бир унция учун рекорд даражадаги 2467,8 доллар нарх билан ёпилди. Олтин фючерслари нархи бу йил 19 фоиздан ошди.
Олтиннинг спот нархи (бозор тўлашга тайёр бўлган энг юқори нарх) сессия давомида бир унция учун 2468,68 долларгача кўтарилди. Лондон фонд биржаси маълумотларига кўра, бу инфляцияни ҳисобга олмаганда, 1968 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Олтин нархи шу йил бошида рекорд даражага етди, шундан сўнг, қимматли қоғозлар фоизларига бўлган юқори ставкалар туфайли, сармоядорларнинг қимматбаҳо металга бўлган иштиёқи бироз «совиган» эди.
Бироқ, июн ойидаги инфляция кўрсаткичларининг суст экани ва АҚШ Федерал резерв тизими раиси Жером Пауэллнинг бу йил ставкалар пасайиши ҳақидаги изоҳларидан сўнг, олтинга бўлган қизиқиш яна ортди. Шунингдек, доллар курсининг пасайиши ҳам олтинга талабни оширди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”