Фото: Президент матбуот хизмати
Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.
Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда Cobalt, Onix ва Tracker русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”