Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга ўзгартирди. Бу эса 7 йилдан сўнг асосий ставканинг биринчи марта 14 фоиздан пастроқ тушиши ҳисобланади. 25 июл кунги матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов асосий ставка пасайтирилишининг таъсир кўлами ҳақида тўхталиб ўтди.
«Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайтирилиши қаерда акс этади десак, биринчи навбатда асосий ставка билан боғлиқ, ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларга таъсир қилади. Бу бевосита таълим кредити, имтиёзли ипотека кредити, оилавий тадбиркорлик бўйича асосий ставкага боғлаб ажратилган кредитларда ўз аксини топади.
Иккинчи жуда таъсирини тез кўрадиган жараёнимиз бу – Марказий банк билан бўладиган пул бозоридаги операциялар билан боғлиқ. Бизнинг repo, overnight операцияларимиз, депозит операцияларимизда бу албатта ўз аксини топади. Энди бевосита пул бозорига кенг маънодаги таъсири, жаҳон тажрибасида ҳам шу нарса бор, II чоракдан VI чораккача чўзилиши мумкин. Яъни бозор ставкаларида белгиланган кредитлар бўйича. Яна бир нарсани айтаман, кредит фоизини асосий ставкага бевосита боғлаб қўйиш бирмунча нотўғри. Чунки ҳар бир қарз олувчи билан банк ўртасидаги муносабатлар қарз олувчининг лаёқатлилиги даражасидан келиб чиқиб белгиланадиган жараён», деди МБ раиси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”