Фото: Shutterstock
Стратегик ислоҳотлар агентлиги эксперти Фридерике Зайферт томонидан Африка давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари ўрганиб чиқилди.
Африка давлатлари иқтисодиётининг ривожланиши ҳар хил бўлиши билан уларнинг деярли барчаси ЖСТ аъзолари ва Африка Континентал эркин савдо ҳудуди иштирокчилари ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, савдо шартномаларини тузиш ва компаниялар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш Ўзбекистоннинг Африка бозорига кириши учун мақбул йўналиш ҳисобланади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Африка мамлакатларига экспортининг 57 фоизи Мисрга йўналтирилади. Бошқа ҳамкорлар қаторидан Марокаш (17%), Судан (16%), Жанубий Африка (6%) ва Тунис (2%) мамлакатлари ўрин олган. Аксарият Африка давлатларининг иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, улар учун Ўзбекистондан ўғит ва қишлоқ хўжалиги техникаларини импорт қилиш имконияти жозибали кўринади.
Африканинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётининг иккинчи муҳим тармоғи тоғ-кон саноати – нефть ва газдан тортиб (Жазоир, Габон, Ливия ва Нигерия) металлар, минераллар (Намибия ва Жанубий Африкада) ва олмос (Ботсвана) ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати техникаси экспорти ҳам ушбу мамлакатларда қизиқиш уйғотиши мумкин.
Миср Шимолий Африкадаги иқтисодиёти энг ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг асосий экспорти нефть, азотли ўғитлар ва олтин бўлса, асосий импортга буғдой ва дори-дармонлар киради. 2022 йилда Мисрдан Ўзбекистонга амалга оширилган экспорт ҳажми 8,53 млн долларни ташкил этган. Ўз навбатида Ўзбекистон Мисрга 23 млн долларлик маҳсулот, жумладан, соф пахта иплари, олтингугурт ва синтетик штапел толали ипларни экспорт қилган. Ўзбекистон Мисрга юк машиналари, фосфинатлар ва мум ҳам етказиб беради.
Мисрга импорт қилиш учун Тартибга солинадиган маҳсулотлар экспорти ва импортини назорат қилиш бош ташкилотидан тегишли сертификатни олиниши керак. Миср экспорт қиладиган полимер, темир ва қоғоз каби кўплаб маҳсулотлар Ўзбекистон учун қизиқиш уйғотиши мумкин.
Жанубий Африка Республикаси ушбу қитъадаги мамлакатлардан технологик жиҳатдан ва саноати ривожланган мамлакат сифатида ажралиб туради. Асосий экспорти олтин, платина, темир рудаси, олмос, кўмир брикетлари, хром, титан ва қимматбаҳо металлардан иборат. Бундан ташқари, мамлакатдан катта миқдорда енгил ва юк автомобиллари, центрифугалар, сулфатлар, цитрус мевалари экспорт қилинади. Асосий импорт қилинадиган маҳсулотлар сафига нефть, автомобиллар (шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар) ҳамда теле ва радиоэшиттириш ускуналари киради.
2022 йилда Жанубий Африка Республикаси Ўзбекистонга 2,33 млн долларлик маҳсулот, жумладан, кичик темир қувурлар, никел, цитрус мевалари, электроника, суюқлик насослари ва ёнғинга чидамли керамика экспорт қилди. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасига экспорти сулфатлар, синтетик филамент иплари ва соф пахта ипларини ҳисобга олган ҳолда 1,1 млн долларни ташкил этди.
Марокаш томонидан асосан экспорт қилинадиган маҳсулотлар аралаш минерал ва кимёвий ўғитлар, автомобиллар, изоляцияланган симлар, фосфор кислотаси ва калций фосфатларидан иборат. Шу билан бирга, асосий импорт товарлари нефть ва буғдойдир. 2022 йилда Марокаш Ўзбекистонга 659 минг долларлик маҳсулот экспорт қилган. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Марокашга экспорти олтингугурт ва нефтни ҳисобга олган ҳолда 14 млн долларни ташкил этди.
Туниснинг асосий экспорти – изоляцияланган сим, нефть, эркаклар костюмлари ва зайтун мойи. Асосий импортга қайта ишланган нефть, нефть гази, буғдой ва автомобиль киради. 2022 йилда Тунис Ўзбекистонга қиймати ярим миллион доллардан кам бўлган маҳсулот экспорт қилган. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Тунисга экспорти 1,4 млн долларни ташкил этиб, асосан, рух, ип-калава ва тўқилган пахтадан иборат эди. Ўзбекистон экспортини кенгайтириш учун илғор электр бутловчи қисмлар ва ускуналар истиқболли маҳсулотлар бўлиши мумкин. Товарларни импорт қилиш учун махсус ҳужжатлар талаб қилинмайди (тегишли лицензия талаблари бундан мустасно).
Кения экспорти қиладиган асосий маҳсулотлар чой, гуллар, қаҳва ва титан рудаларидан иборат. Асосий импортга нефть, палма ёғи, буғдой, дори-дармонлар ва автомобиллар киради. 2022 ва 2023 йилларда Ўзбекистондан Кенияга товарлар экспорти ҳажми кўп бўлмаган. Сулфатлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси экспортини кенгайтириш мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини чуқурлаштириш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин. Кенияга товарларни импорт қилиш учун божхона тартиб-таомилларидан ўтиш ва Кения Стандартлар Бюросидан стандартлаштириш сертификатини олиш учун мурожаат қилиш керак.
Савдо алоқаларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасини йўлга қўйиш ва маҳсулотларимизни ташқи бозорларга экспорт қилиш йўлларини кўпайтириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича таклиф тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”