Фото: Ҳукумат портали
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 август куни Кобулга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, қатор масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Афғонистон томонидан бош вазир вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутаққий иштирок этди.
Фото: Ҳукумат портали
“Давлатлар ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Афғонистонга Марказий Осиёнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қараши қайд этилди. Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистонда амалдаги ҳукумат билан халқаро мулоқот ўрнатилмаса, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. Айнан президент ташаббуси билан 2022 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг махсус резолюциясида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасида алоқаларни ўрнатишда Афғонистон алоҳида ўрин тутиши эътироф этилган”, дейилади хабарда.
Фото: Ҳукумат портали
Шу маънода, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Афғонистоннинг муваққат ҳукумати билан конструктив ва ўзаро мақбул мулоқотни йўлга қўйган.
Учрашувларда шу тамойиллар асосида Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефть-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилган.
Фото: Ҳукумат портали
Ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.
Бунда икки томонлама инвестицияларни ҳимоя қилиш ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта туртки экани айтилган. Ўзаро манфаатли мулоқотни мунтазам давом эттириш, икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилиб, учрашув сўнггида қатор ҳужжатлар имзоланган. Бироқ қандай ҳужжатлар эканига аниқлик киритилмаган.
Фото: Ҳукумат портали “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди