Фото: «Газли» газ омбори
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш захираси учун «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газ омборларига 5 млрд куб метрдан ортиқ газ жамланганини маълум қилди.
«Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик барвақт бошланган. Феврал ойидаёқ президент тизимларни тайёрлаш…, газ қазиб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва генерацияни тайёрлаш бўйича топшириқ берган», деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йил давомида электр энергияси генерациясига, қўшимча қувватларни ишга туширишга эътибор берилган. Чунки олдинги йилларда истеъмол ошиб бориши, янги қувватлар эса етарли даражада қўшилмагани туфайли муаммолар бўлган.
«Бу ўринда энг муҳими — қайта тикланувчи энергия манбаларининг генерация қувватларининг ишга туширилиши… Барча ёқилғи турлари захираларини тайёрлаш бўйича ҳам тайёргарлик кўрилди», деди Мирзамаҳмудов.
Вазир, шунингдек, қиш мавсуми учун ёқилғи захирасини яратиш масаласига тўхталди.
«Бугунги кунда бизда қиш мавсуми учун ерости газни сақлаш омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ жамланди. Агар солиштирадиган бўлсак, бу ўтган йилги ҳажмларга нисбатан 1,1 млрд куб метр кўпроқ», деди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”