Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржасида Аи-80 автомобиль бензини нархининг юқори чегарасини белгилади, деб хабар бермоқда “Spot”.
Қайд этилишича, қўмитанинг 12 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб Аи-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5 фоиз миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.
Шундай қилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 931 005 сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 377 555,25 сўмга тенг бўлади.
Ноябрь ойида Аи-80 бензинининг биржа нархи бир тонна учун 10 миллион сўмдан ошиб кетди. Бир йил аввал Аи-80 бензиннинг тоннаси ўртача 7 миллион 228 минг сўмдан сотилган.
Бундан аввал қўмитаннинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилганди. Нархларнинг кескин пасайишига қарамай, биржадаги пропан таклифи деярли икки баравар камайди — 2 минг тоннадан 1 минг тоннагача. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди