Япония ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ва бозор салоҳиятини ўрганади, деб ёзмоқда "gazeta.uz" нашри.
10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Япония Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) томонидан уюштирилаётган ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, истеъмол бозори салоҳиятини ўрганиш ҳамда мамлакат компаниялари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатишдан иборат.
JETROнинг Тошкентдаги ваколатхонаси хабарига кўра, делегация таркибидан қурилиш материаллари, электроника, электр хўжалик техникалари, озиқ-овқат саноати, канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар ҳамда Халқ истеъмоли маҳсулотлари экспорти агентлиги (FMCG) вакиллари ўрин олган.
Ташриф доирасида ўзбек ва япон тадбиркорлари ўртасида кооперацион биржа ўтказиш белгиланган. Худди шундай маросим Тошкентда 2014 йилда ҳам бўлиб ўтган эди.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги қошида ташкил этилган JETRO ҳукумат ташкилотининг ваколатхонаси Марказий Осиёда фақатгина Тошкентда фаолият юритади. Ташкилот 55 мамлакатда 74 та хорижий ваколатхонага эга. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди