Уммоннинг Asdaa Oman электрон газетасида "Ўзбекистон ўзининг маҳсулотларини 115 давлатга экспорт қилмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Нашрда республикада "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсадларга – экспортдаги хусусий сектор улушини 60 фоизга оширишга қатъий амал қилган ҳолда экспорт тизимли равишда қўллаб-қувватланмоқда, деб таъкидланган.
2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 120 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Биргина 2023 йилда экспорт 24 миллиард долларга етди, бу 2017 йилга нисбатан 64 фоизга ўсди.
Охирги олти йилда Ўзбекистон экспорт етказиб бериш географиясини яна 33 та янги давлатни қамраб олган ҳолда кенгайтириб, умумий ташқи бозорлар сонини 115 тага етказди. Бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари Перу, Панама, Мексика, Доминикан, Аргентина ва Албания, Сербия, Финландия, Люксембург ва бошқа мамлакатлар бозорларига биринчи марта кирди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, ўтган йили 3 мингга яқин маҳаллий корхона экспорт фаолиятига қўшилди. Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 2 минг 450 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, жами 1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди.
Мақола хулосасида: "Умуман олганда, Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган жорий ислоҳотлар 2030 йилгача бўлган миллий стратегияда белгиланган мақсадларга эришишга ишонч билан йўл очмоқда", – деб ёзилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди