14:39 / 14.12.2024
125

Британиядаги тадбиркор ватандошлар Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади

Британиядаги тадбиркор ватандошлар Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонасида Британиядаги Moneff ва Conspectus UK Limited компаниялари асосчилари, ватандошлар Санжар Мавлонов ва Дилшод Михманов билан учрашув бўлиб ўтди.

Улар юртда бизнесни ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестиция киритишни давом эттиришларини билдиришди.

Маълум қилинишича, ўтган 6 йил давомида Янги Ўзбекистонда турли лойиҳалар амалга оширилган. Бугунги кунда эса Қашқадарё вилоятида 2025 йилга қадар мини-ГЭСни қуриш ва уни эксплуатацияга топшириш мақсад қилинган.

Санжар Мавлонов ва Дилшод Михманов Буюк Британияда яшайдиган асли ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳисобланади. 2016 йилда юртдошлар томонидан Moneff финтех компаниясига асос солинган. Компания Британия ва Данияда EMI (электрон пул муассасаси) лицензиясига эга. Moneff банклар ва молиявий муассасалар учун технологик ечимларни тақдим этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт