10:38 / 31.12.2024
28

2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар ҚҚС тўлашга ўтади

2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар ҚҚС тўлашга ўтади
2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди.

27 декабрдаги фармонга кўра, бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

Бундан ташқари, фармацевтика ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полизтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғини бекор қилиш кўзда тутилган.

Ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини 2025 йил мартигача ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан сўнг у парламент ва президент томонидан тасдиқланиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт