Энди компания бу ерда ҚҚС тўлайди. Тўғрироғи, ҚҚС ни харидорлар тўлайди, чунки бу солиқ товарнинг якуний нархига қўшилади.
eBay билан бирга ҚҚС идорасида яна 63 та хорижий интернет-компания рўйхатдан ўтган, жумладан: Netflix, Amazon, Google, Apple, Zoom ва бошқалар.
2024 йилнинг 9 ойи давомида ушбу компаниялар Ўзбекистонда жами 850 миллиард сўм даромад олиб, 102 миллиард сўм солиқ тўлашган. Умуман олганда, уларнинг йиллик ўсиши ўртача икки баробарни ташкил қилади.
Бироқ, бу ҳолат қандай бўлишини вақт кўрсатади, чунки электрон савдо компанияларига Ўзбекистонда юридик шахсга эга бўлиш мажбурияти юкланди. Ҳозирча eBay ва Amazon да бундай юридик шахс мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар