Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жаҳон банки ўзининг навбатдаги «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботини эълон қилди. Унда глобал иқтисодиёт, шунингдек, Европа ва Марказий Осиё минтақаларидаги тенденциялар, прогнозлар ва эҳтимолий хавфлар таҳлил қилинган.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2024 йил охирида 6 фоизга ўсди. Жаҳон банкининг 2025 ва 2026 йилларга оид прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти мос равишда 5,8 ва 5,9 фоиз ўсиш суръатларини қайд этади.
Бошқа томондан, Европа ва Марказий Осиё минтақасида 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 3,2 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Бу асосан Россия ва Туркияда иқтисодий фаолиятнинг секинлашиши билан боғлиқ.
Хомашё нархларининг тушиши вазиятни бироз енгиллатган бўлса-да, меҳнат бозорларидаги муаммолар, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида иш ҳақига босим юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Шунингдек, экспертлар фикрига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми барқарорлигича қолмоқда. Бу аҳоли истеъмол даражасини сақлашга ёрдам бермоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар