13:53 / 29.10.2016
8 025

Ўзбекистон бош прокурори: «мақсад-тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш»

Ўзбекистон бош прокурори: «мақсад-тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш»

«Истиқлол» санъат саройида (собиқ «Халқлар дўстлиги») ўтган учрашув Президент в. б. Шавкат Мирзиёевнинг яқиндагина қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига бағишланди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев барчани фаолликка, ечимини топмаган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга чақирди.

Залдан келган порахўрлик далили ҳақидаги аноним хатни кўрсатар экан, бош прокурор коррупцияга қарши ошкора кураш лозимлигини маълум қилди. «Коррупция масаласини ҳар ким, энг майда ҳолатларда ҳам қарши ҳаракат қилгандагина ҳал этиш мумкин», — деди у.

Айни пайтда Бош прокуратурада катта ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар тадбиркорлик йўлидаги тўсқинликларни ўрганмоқда. Улар Савдо-саноат палатаси билан фаол маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Мақсад — тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш, қайд этди Ихтиёр Абдуллаев.

У Бош прокуратура сайти ёки почта орқали бизнеснинг барча соҳалари бўйича қайта кўриб чиқилиб, янгидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий актларга киритиладиган аниқ таклифларни юборишни сўради.

Кичик ва ўрта бизнеснинг пойтахт иқтисодиётига қўшаётган улуши (шаҳарда 48 минг тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда) тўғрисида сўз олган Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов унинг ҳудуд яилпи маҳсулотининг 65 фоизи, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 70 фоизи, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг 92 фоизи ва экспортнинг 37 фоизи тўғри келишини таъкидлаб ўтди. Йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида тадбиркорлик субъектлари сони 5800 тага ошган.

Мамлакат раҳбарияти томонидан сўнгги ойларда тадбиқ этилган ўзгаришлар ҳақида сўзлар экан, пойтахт маъмурияти раҳбари улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда бизнес вакиллари зиммасига янада кўпроқ масъулият юклашини таъкидлади. У барчани ҳалоллик билан ишлашга, ижтимоий соҳа ва бюджет ташкилотлар ходимлари учун муҳим бўлган солиқларни виждонан тўлашга чақирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон бош прокурори: «мақсад-тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш»