21:06 / 30.01.2025
55

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди
Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси.

Қўмитанинг маълум қилишича, Alibaba Group (Alibaba.cом) компаниясига расмий сўров юборилган. 28 январ куни Alibaba Cloud (Singapore) Private Limited булутли ҳисоблаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро компанияси tax.uz ҚҚС-офиси орқали Ўзбекистонда кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл компаниялари жисмоний шахсларга кўрсатилаётган бундай хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

«Бугунга келиб Ўзбекистонда 65 та чет эл интернет-компаниялари рўйхатдан ўтган», — дейилади хабарда.

Alibaba Cloud — булутли хизматлар компанияси бўлиб, у Alibaba Group’нинг шуъба корхонаси ҳисобланади. Alibaba Cloud онлайн-бизнес ва Alibaba’нинг электрон тижорат экотизимлари учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2024 йилда қарийб 116 миллиард сўм солиқ тўлагани тўғрисида хабар берилганди. Meta компанияси энг кўп солиқ тўлаган компанияга айланди — 41,71 миллиард сўм. Ундан кейинги ўринларни Google (28,9 миллиард сўм) ҳамда Apple (27,3 миллиард сўм) компаниялари эгаллаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт