![Фирибгарлар DeepSeek номидан фойдаланиб, криптовалюталарни ўғирламоқда](/uploads/posts/2025-02/d0b189920e_kripta-valyuta.webp)
DeepSeek сунъий интеллект иловаси ишга туширилганидан икки ҳафта ўтиб, фирибгарлар бу ном остида сoхта phishing сайтларини яратишга киришди. Киберхавфсизлик бўйича Memcyco тадқиқотчилари ҳафтанинг бошида камида 16 та сoхта DeepSeek сайти аниқлаган.
Фирибгарлар қандай ишламоқда?
- Сохта сайтлар фойдаланувчиларни зарарли дастурлар юклаб олишга ёки шахсий маълумотларини тақдим этишга мажбурламоқда.
- Баъзи сайтлар реал вақт режимида фойдаланувчиларнинг логин ва паролларини ўғирлайди.
- Айрим ресурслар зарарли дастурлар орқали қурилмаларга масофадан кириш ҳуқуқини қўлга киритиб, шахсий ёки корпоратив маълумотларни ўғирлашга уринган.
- Cyble компанияси ҳам кўплаб DeepSeek номидан фойдаланаётган сўхта криптолойиҳалар ва мавжуд бўлмаган DeepSeek токенларининг олдиндан сотувини реклама қилаётган сайтларни аниқлади.
Бундан ташқари, Positive Technologies тадқиқотчилари PyPI Python кутубхонасида зарарли кодга эга бўлган "deepseekai" ва "deepseek" номли иккита зарарли пакетни аниқлади.
Криптовалюта соҳасида ҳам фирибгарлик авжида
DeepSeek номидан яратилган SEEK токени бир вақтлар $48 миллион капитализацияга эга эди, бироқ кейинчалик нархи 90% га тушиб кетди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар