15:04 / 12.02.2025
82

Хитойда автомобил савдоси 12% га камайди

Хитойда автомобил савдоси 12% га камайди
Хитойда 2025-йил январ ойида енгил автомобиллар чакана савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12% га камайиб, 1,81 миллион донани ташкил қилди. Бу ҳақда Хитой Йўловчи Автомобиллар Ассоциациясининг (CPCA) ҳисоботида айтилади.

Бу 2024-йил сентябр ойидан бери биринчи пасайиш бўлиб, сўнгги бир йил ичида энг катта қисқариш ҳисобланади.

Бироқ, янги энергия манбаларда ишлайдиган автомобиллар (NEV) савдоси ўтган ой 10,5% га ўсди. Натижада, NEV улуши ўтган ойда барча янги автомобилларнинг 41,2% ини ташкил этди.

CPCA 2025-йилда NEV автомобиллари улуши 57% га етиши, бу эса ўтган йилги 47% дан ошишини прогноз қилмоқда.

Январ ойида Хитой 380 минг дона автомобиль экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% га кўпроқдир.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитойда автомобил савдоси 12% га камайди