Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди

Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди
Апрель ойидаги олтин фьючерси нархи 14-февраль, жума куни тушиб кетганидан сўнг яна 2 952 доллардан юқорига кўтарилди, деб кўрсатади савдо маълумотлари.

Тошкент вақти билан соат 14:00 ҳолатига кўра, қимматбаҳо метал нархи 2 952,71 долларни ташкил қилди.

14-февраль куни кечқурун олтин нархи кескин тушиб, 2 955 доллардан 2 893 долларгача пасайган эди.

18-февраль куни кечга бориб нарх қайта тиклана бошлади. Соат 01:30 (19-февраль) ҳолатига кўра, олтин нархи 2 956,29 долларгача етди.

Мазкур маълумот фақат ахборот хусусиятига эга бўлиб, шахсий инвестиция тавсияси ҳисобланмайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар