
Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган ипотека кредит фоизлари пасайтирилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ матбуот хизмати
Компания маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиб келинаётган ипотека кредити фоиз ставкаси 2 бандга пасайтирилган.
Эндиликда, ушбу кредит фоиз ставкаси – Марказий банк асосий ставкаси + 6 фоиз қилиб белгиланди (аввал асосий ставка + 8 фоиз эди). Бугунги кунда бу 19,5 фоизга тенг бўлади.
Кредит қисқача шартлари:
- муддати – 20 йил;
- бошланғич тўлов – камида 25 фоиз;
- кредит фоизи – 19,5 фоиз.
Энг кўп миқдори:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 500 млн сўм;
- Тошкент шаҳрида – 800 млн сўм.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар