
Россиянинг "Wildberries" электрон савдо платформаси текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади, дея хабар берди Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қўмита электрон тижорат фаолиятини амалга ошираётган субъектлар фаолиятини легаллаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
“Wildberries" маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди. Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун буджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди”, — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, фаолиятни Ўзбекистон қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга ошириш солиқ органлари билан ўзаро очиқ муносабатларни таъминлайди ҳамда эътирозлар билдириш учун асосларни истисно қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар