
Марказий банк 28 апрель куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра:
- АҚШ доллари 29,97 сўмга ошиб, 12 957,14 сўмга етди;
- Евро эса аксинча, 15,11 сўмга арзонлашиб, 14 702,47 сўмни ташкил қилди;
- Россия рубли курси 0,83 сўмга кўтарилиб, 156,56 сўм бўлди.
Қайд этиш керакки, бундан аввалги икки кун давомида ҳам АҚШ доллари курси ўсиш тенденциясида бўлиб, 12 927,17 сўмга чиққан эди. Шу вақт ичида евро ва рубль курсларида пасайиш кузатилган.
Жаҳон бозорига назар ташлайдиган бўлсак, 2025 йил апрель ойида АҚШ долларининг халқаро валюта бозоридаги индекси охирги уч йилдаги энг паст кўрсаткичига тушиб кетгани қайд этилмоқда. Бу ҳолат глобал иқтисодий вазиятдаги ўзгаришларнинг муҳим индикатори ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар