
Марказий банк 2 май санасидан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини эълон қилди. Бу ҳақда банкнинг расмий манбаси маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, АҚШ валютасининг қиймати яна тушишда давом этди. Хусусан, доллар сўмга нисбатан бир кунда 20,16 сўмга арзонлашиб, энди унинг расмий курси 12 900,00 сўмни ташкил қилди.
Европа Иттифоқининг ягона валютаси — евро курси ҳам сезиларли равишда пасайди. Евро бир кунда 86,12 сўмга арзонлаб, 14 595,06 сўмга тенглашди.
Россия валютаси бўлган рубльнинг қийматида ҳам пасайиш кузатилди. Бир рубль нархи 1,29 сўмга пасайиб, 157,32 сўмни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ долларининг курси кетма-кет уч кун давомида арзонлашиб, 12 920,16 сўм даражасига тушганди. Айни пайтда долларнинг янада пастлаши кузатилмоқда ва бу ҳолат бозор иштирокчилари орасида жиддий эътиборга олинмоқда.
Қайд этиш лозимки, 2024 йил бошидан буён ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 4,7 фоизга қадрсизланган. Ундан аввал, 2023 йил давомида миллий валютамиз долларга нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда эса 3,94 фоизга пасайган эди.
Мутахассислар валюталар курсидаги мазкур ўзгаришларни ташқи бозорлардаги вазият ва ички иқтисодий жараёнлар билан боғламоқда. Сўнгги кунларда кузатилаётган долларнинг пасайиши, мамлакат ичида валюта бозорида маълум даражада мувозанат ўрнатилишига хизмат қилиши тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар